Жек Грилиш жарроҳлик амалиётидан кейин тикланишга киришди

"Эвертон"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жек Грилиш жароҳат олган оёғидан операция қилинди. Бу ҳақда 30 ёшли футболчи ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Грилиш мавсумни бундай якунлашни истамаганини, бироқ футболда бундай ҳолатлар учрашини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, амалиёт муваффақиятли ўтган ва энди у тикланиш жараёнига эътибор қаратади. Шунингдек, футболчи мухлисларнинг қўллаб-қувватловчи хабарларига миннатдорлик билдирди ва майдонга янада кучлироқ қайтишни мақсад қилганини ёзди.
Грилиш жорий мавсум "Эвертон" сафида 22 та учрашувда майдонга тушди. Ярим ҳимоячи 2 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг