date

Жикия Антальяспордаги ҳолати ҳақида қисқа фикр билдирди

Жикия Антальяспордаги ҳолати ҳақида қисқа фикр билдирди

Туркиянинг Антальяспор клуби футболчиси Георгий Жикия жамоада ўзини қандай ҳис қилаётгани борасидаги саволларга жавоб берди. 32 ёшли ҳимоячининг бу гаплари FNL с Иловым телеграм-каналида эълон қилинган видеода кўрсатилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жикиядан Антальяспордаги ишлари қандай кетаётгани сўралганда, у ҳаммаси жойида эканини айтди. Туркиядаги шароитлар ҳам уни тўлиқ қониқтираётганини футболчи кулиб туриб таъкидлади.

Жикия ўтган ёзда Антальяспор сафига қўшилганди. Шундан бери у 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди.

Ҳозир Антальяспор Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинини 13-февраль куни ўз майдонида Самсунспорга қарши ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жикия Антальяспордаги ҳолати ҳақида қисқа фикр билдирди