date

Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна ютқазди

Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна ютқазди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги “Шанхай Шенхуа” Осиё Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 6-турида навбатдаги мағлубиятни қабул қилиб олди. Хитой клуби сафарда “Санфречче Хиросима”га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдаги ягона ва ҳал қилувчи гол 78-дақиқада киритилди — мезбонлар ҳимоячиси Хаято Араки аниқ зарба билан ўз номини таблога ёздириб қўйди. Бу натижа “Шанхай Шенхуа” учун турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.

Олти турдан кейин Слуцкий жамоаси 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. “Хиросима” эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонадан жой олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна ютқазди