Манчестер Юнайтед Майкл Карриккни доимий бош мураббий этиб тайинламоқчи

Манчестер Юнайтед раҳбарияти вақтинчалик бош мураббий Майкл Каррикк билан доимий шартнома имзолаш бўйича келишувга эришди. Англия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси жамоани Чемпионлар лигаси йўлланмаси сари етаклаб, клуб мутасаддиларида ижобий таассурот қолдирди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Рубен Аморим истеъфога чиқарилганидан сўнг, Каррикк жамоада ҳақиқий уйғониш даврини бошлаб берди. Унинг қўл остида Манчестер Юнайтед Арсенал ва Манчестер Сити каби рақибларга қарши муҳим ғалабаларни қўлга киритди ва барқарор ўйин намойиш этишда давом этмоқда.
Жим Ратклиффе, Омар Беррада ва Жасон Вилкох ўртасидаги музокаралардан сўнг, клуб айнан Каррикк номзодини энг мақбул вариант деб топди. Хабарларга кўра, томонлар икки йиллик шартнома имзолашга яқин турибди, шунингдек, келишувни яна бир йилга узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган.
Майкл Каррикк жамоа ичидаги муҳитни ижобий томонга ўзгартира олди. Унинг раҳбарлигида Коббие Маиноо ва Касемиро каби футболчилар ўзларининг энг яхши спорт формаларини қайта тиклашга муваффақ бўлишди. Футболчиларнинг аксарияти мураббийнинг лавозимда қолишини қўллаб-қувватламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!