The Athletic талқинида тарихнинг энг зўр футболчилари эълон қилинди

Ижтимоий тармоқларда The Athletic тузган тарихдаги 100 нафар энг кучли футболчи рейтинги кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ушбу рўйхатнинг кучли ўнлиги қуйидагича кўриниш олди: Лионел Месси, Диего Марадона, Пеле, Йохан Кройф, Криштиану Роналду, Алфредо ди Стефано, Франс Беккенбауер, Зинедин Зидан, Ференц Пушкаш ва Мишел Платини.
Бундай рейтингларни имкони қадар холис тузиш осон эмаслиги таъкидланади. Redditдаги изоҳларда футбол ишқибозлари ўртасида қизғин баҳслар авж олди: айримлар уч карра жаҳон чемпиони бўлган Пеле нега фақат учинчи ўринда қолганидан норози.
Эътиборлиси, дарвозабонлар орасида афсонага айланган Лев Яшин ҳам рейтингда 18-поғонадан жой олди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг