date

Денис Макаров «Кайсериспор»да жароҳат олиб сафдан чиқди

Денис Макаров «Кайсериспор»да жароҳат олиб сафдан чиқди

Туркиянинг «Кайсериспор» клубида тўп сураётган россиялик ярим ҳимоячи Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Клуб баёнотига кўра, текширувлар давомида футболчининг ўнг сонининг юқори қисмидаги мушаклар ўрта гуруҳида енгил шикастланиш ва шиш аниқланган. Ҳозирда унинг даволаниш жараёни давом этмоқда.

Макаров «Кайсериспор»да 3 февраль куни «Галатасарой»га қарши ўйинда дебют қилган, учрашув 0:4 ҳисобида якунланган. Россиялик футболчи жамоаси ҳозирда турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда ва лигада қолиш учун курашмоқда. Макаров аввал Москва «Динамо»сида ўйнаган ва жамоани эркин агент сифатида тарк этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Денис Макаров «Кайсериспор»да жароҳат олиб сафдан чиқди