date

Денис Макаров жароҳат олиб, номаълум муддатга сафдан чиқди

Денис Макаров жароҳат олиб, номаълум муддатга сафдан чиқди

Туркиянинг «Кайсериспор» клубида тўп сураётган россиялик ярим ҳимоячи Денис Макаров жароҳати сабаб бир муддат жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Текширувлар натижасида футболчининг ўнг сонининг юқори қисмидаги мушаклар гуруҳида енгил жароҳат ва шиш аниқлангани қайд этилди. Ҳозирда Макаров даволаниш жараёнини давом эттирмоқда.

Макаров «Кайсериспор» сафидаги илк ўйинини 3 февраль куни «Галатасарай»га қарши баҳсда ўтказганди. Учрашув 0:4 ҳисобида якунланган, россиялик футболчининг жамоаси эса турнир жадвалида 17-ўринда бориб, лигада қолиш учун кураш олиб бормоқда. Аввалроқ Макаров Москванинг «Динамо» клубида ўйнаган ва жамоани эркин агент сифатида тарк этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Денис Макаров жароҳат олиб, номаълум муддатга сафдан чиқди