Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди

Туркиянинг «Кайсериспор» клубида тўп сураётган россиялик ярим ҳимоячи Денис Макаров жароҳат олди ва ҳозирча қанча вақт майдонга туша олмаслиги номаълум. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб берган маълумотга кўра, текширувлар жараёнида футболчининг ўнг сонининг юқори қисмида ўрта мушаклар гуруҳида енгил шикастланиш ва шиш аниқланган. Даволаниш ишлари давом этмоқда.
Макаров «Кайсериспор» сафидаги дебютини 3 февраль куни «Галатасарой»га қарши ўйинда ўтказган, учрашув 0:4 ҳисобида якунланган. Ҳозирда россиялик футболчи жамоаси турнир жадвалида 17-ўринда бориб, лигада қолиш учун курашмоқда. Аввалроқ Макаров Москванинг «Динамо» жамоасида ўйнаган ва клубни эркин агент сифатида тарк этган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг