date

Жезуш Роналдуни навбатдаги ўйинда дам олдиради

Жезуш Роналдуни навбатдаги ўйинда дам олдиради

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг яқинлашиб келаётган учрашувни ўтказиб юборишига изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши майдонга тушади. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада яна майдонга қайтиши кутилaётган бўлса-да, ушбу ўйинда ҳам унинг иштироки бўлмайди.

Жезушнинг айтишича, тиқиз тақвим сабабли Роналду ва асосий таркибдаги бир қатор футболчиларга дам бериш қарори қабул қилинган. Мураббий буни «Ал-Фатех»га қарши муҳим баҳс олдидан эҳтиёт чораси сифатида кўрсатди.

Шунингдек, Жезуш Роналдунинг Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган учрашувларда вақти-вақти билан таркибдан тушиб қолиши янгилик эмаслигини таъкидлади.

Саудия чемпионати доирасидаги «Ал-Фатех» – «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14 февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналдуни навбатдаги ўйинда дам олдиради