date

Россия VPN хизматларига қарши кураш чораларини кучайтирди

Россия VPN хизматларига қарши кураш чораларини кучайтирди

Россия Рақамли ривожланиш вазирлиги қонунчилик талабларини бажармаётган VPN хизматларидан фойдаланишга қарши курашиш бўйича чоралар кўрилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда вазирликнинг Алоқа компаниялари ассоциациясига йўллаган расмий жавоб хатида сўз боради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ҳужжатда келтирилишича, ваколатли давлат органлари билан ҳамкорликда тақиқланган ресурсларга кириш имконини берувчи воситаларга чекловлар қўйилмоқда. Шу билан бирга, вазирлик мобил тармоқ фойдаланувчилари учун халқаро интернет трафигига қўшимча тарифлар жорий этиш механизмини ишлаб чиқмоқда.

Аввалроқ алоқа операторларига ойига 15 GB дан ортиқ халқаро трафикдан фойдаланганлик учун ҳақ олиш таклиф қилинган эди. Ҳозирда ушбу механизмнинг аниқ параметрлари мутахассислар томонидан ўрганилмоқда.

Россияда VPN иловаларини юклаб олиш кўрсаткичи кескин ошгани кузатилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Россия VPN хизматларига қарши кураш чораларини кучайтирди