Туғилиш камайди, ажримлар кўпайди: жамиятда қандай ўзгаришлар?

1 дақиқа ўқиш1K
Туғилиш камайди, ажримлар кўпайди: жамиятда қандай ўзгаришлар?
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ўзбекистонда туғилишлар камайиб, ажримлар кўпаймоқда.
  • 2026 йилнинг биринчи чорагида 191,1 мингта чақалоқ туғилган, бу сўнгги беш йил ичидаги энг паст кўрсаткич.
  • Никоҳлар сони 42,3 мингтага камайган бўлса, ажримлар 12,7 мингтага ошган.
  • Бу ўзгаришлар жамиятдаги демографик вазиятни мураккаблаштирмоқда.

Ўзбекистонда демографик кўрсаткичларда янги тенденция кузатилмоқда — туғилишлар камайиб, аксинча ажримлар ва ўлим ҳолатлари ошмоқда. Бу ҳақда Статистика қўмитаси тақдим этган сўнгги маълумотлардан маълум бўлди.

Аҳоли сони ўсишда давом этмоқда

Туғилиш камайди, ажримлар кўпайди: жамиятда қандай ўзгаришлар?

2026 йил 1 апрель ҳолатига кўра, республика доимий аҳолиси 38 миллион 382 минг нафардан ошди. Бу ўтган йилга нисбатан қарийб 685 минг кишига ёки 1,8 фоизга кўпроқ демакдир.

Аҳолининг 50,9 фоизи шаҳарларда, 49,1 фоизи эса қишлоқ жойларда яшайди. Эркаклар сони 19,33 млн, аёллар эса 19 миллиондан ортиқни ташкил этмоқда. Ҳудудлар кесимида энг кўп аҳоли Самарқанд ва Фарғона вилоятларида, энг кам кўрсаткич эса Сирдарё вилоятида қайд этилган.

Туғилишлар камаймоқда

Туғилиш камайди, ажримлар кўпайди: жамиятда қандай ўзгаришлар?

Жорий йилнинг биринчи чорагида 191,1 мингта чақалоқ туғилган бўлиб, бу сўнгги беш йил ичидаги энг паст кўрсаткич сифатида қайд этилди. Солиштириш учун, 2024 йилнинг шу даврида 205,7 минг, 2025 йилда эса 198,1 минг туғилиш кузатилган.

Ўлимлар сони ошган

2026 йил январь–март ойларида 43,5 минг нафар фуқаро вафот этган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 минг кишига кўпроқдир.

Никоҳлар камайиб, ажримлар ортиб бормоқда

Туғилиш камайди, ажримлар кўпайди: жамиятда қандай ўзгаришлар?

Уч ой давомида мамлакатда 42,3 мингта никоҳ расмийлаштирилган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 1,5 мингтага камайган.

Шу билан бирга, ажримлар сони ортиб, 12,7 мингта оила ажрашгани қайд этилди. Бу эса 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 1,2 мингтага кўп демакдир.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?