date

Росинйор «Челси» «Лидс»га дурангни совға қилди

Росинйор «Челси» «Лидс»га дурангни совға қилди

«Челси» бош мураббийи Лиам Росинйор АПЛ доирасида «Лидс»га қарши баҳсда қўлдан бой берилган ғалабадан сўнг фикр билдирди. Учрашув 2:2 ҳисобида якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Кўклар» 24-дақиқада Жоао Педро, 58-дақиқада эса Коул Палмернинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Бироқ меҳмонлар 67-дақиқада Лукас Нмеча ва 73-дақиқада Ноа Окафор урган голлар билан тезкор камбекни амалга оширди.

Росинйор таъкидлашича, ҳаммаси олти дақиқа ичидаги икки эпизод билан ҳал бўлган: жамоа ютиши шарт эди, аммо айнан ўша вазиятлар сабаб икки очко йўқотилди. Мураббий «Лидс»га дуранг «совға қилинганини» айтди.

«Футболда ҳал қилувчи лаҳзаларда хато қилсанг, исталган нарса юз бериши мумкин. Биз ўша қисқа оралиқдан олдин ҳам, кейин ҳам рақибдан устун эдик, шунга қарамай икки гол ўтказиб юбордик. Бундай бўлмаслиги керак. Айрим жиҳатларни футболчилар билан муҳокама қиламан, такрорланмасин», — дея Росинйорнинг сўзларини BBC келтиради.

26 турдан сўнг «Челси» 44 очко билан АПЛ турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Росинйор «Челси» «Лидс»га дурангни совға қилди