“Delikanlı” сериали кутилмаганда якунланди: асосий сабаб нима?

Мерт Рамазан Демир бош ролни ижро этган “Delikanlı” сериалининг якунланишига асосий сабаб — рейтинг кўрсаткичларининг кутилган даражадан паст бўлгани экани маълум қилинди.
Сериал дастлаб катта қизиқиш билан бошланган бўлса-да, вақт ўтиши билан томошабинлар сони камайиб борди. Юқори харажатлар ва кучли актёрлар жамоасига қарамай, реклама даромадлари ҳам, рейтинглар ҳам ўзини оқламади.
Ижодий жамоа 18 май куни, яъни 7-қисм эфирга узатилгач, лойиҳа фаолиятини якунлайди.
Сериал камбағал маҳалладан чиққан Юсуф укасининг қимор қарзларини тўлаш йўлидаги кураши ва қасос ҳикояси ҳақида эди.
Мерт Рамазан Демир суҳбатда энди бироз дам олиши ва ҳамон ёлғиз эканлиги ҳақида айтди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг