date

Бавария Душан Влахович трансфери устида ишламоқда

Bavariya Dusan Vlahovic transferi ustida ishlamoqda

Бавария жамоаси ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида Душан Влахович трансфери бўйича дастлабки қадамларни ташлади. "Корриере делло Sport" хабарига кўра, Мюнхен клуби вакиллари сербиялик ҳужумчининг отаси билан махфий учрашув ўтказган. Влаховичнинг Ювентус билан амалдаги шартномаси якунланиб бораётгани сабабли, у ёзда эркин агент сифатида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Ҳозирда Ювентус ва футболчи ўртасидаги музокаралар маош масаласида тўхтаб қолган. Влахович йиллик 12 миллион евро маош талаб қилаётган бўлса, Турин клуби бу суммани икки бараварга камайтиришни таклиф қилмоқда. Шу боис, Бавария ва Барселона вазиятни диққат билан кузатмоқда, чунки ҳар икки жамоа ҳам ҳужум марказига янги куч изламоқда.

Бавария спорт директори Max Эберл Николас Жакксоннинг ижара муддати якунлангач, жамоани тарк этишини тасдиқлади. Шу сабабли, немис клуби Влаховични асосий нишон сифатида кўрмоқда. Бироқ, клуб раҳбарияти маошлар бюджетини қисқартириш сиёсатини олиб бораётгани ушбу трансферни амалга оширишда асосий тўсиқ бўлиши мумкин.

Агар Влахович трансфери амалга ошмаса, Бавария муқобил вариантларни ҳам кўриб чиқмоқда. Номзодлар орасида Нюкасл Юнайтед вакили Антонй Гордон ва Аталанта ҳужумчиси Чарлес Де Кетелаере каби футболчилар бор. Шунингдек, Влаховичнинг жароҳатлардан кейинги жисмоний ҳолати ҳам клуб тиббий штаби учун муҳим омил ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бавария Душан Влахович трансфери устида ишламоқда