Хосе Моуриньо Бенфикадан кетадими? Реал Мадридга қайтиш эҳтимоли ошмоқда

Хосе Моуриньо Бенфика билан шартномани узайтириш борасидаги фикридан қайтгани ва жамоа билан хайрлашаётгани ҳақидаги хабарлар футбол оламида катта шов-шувларга сабаб бўлмоқда. Брага билан кечган 2:2 ҳисобидаги дурангдан сўнг, португалиялик мутахассис келажаги борасида аниқ вада беришдан бош тортди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Март ойида Моуриньо Бенфика билан шартномани икки йилга узайтиришга тайёрлигини билдирган эди. Бироқ, ҳозирги вазиятда у ўз қарорини ўзгартирган кўринади. Мутахассиснинг сўзларига кўра, у мавсумнинг ҳал қилувчи палласида шартнома масалалари ҳақида ўйлашни истамайди ва барча эътиборини жамоанинг мавсумдаги якуний вазифаларига қаратган.
ОАВда тарқалган хабарларга кўра, Реал Мадрид раҳбарияти Альваро Арбелоа ўрнига янги бош мураббий изламоқда. Жамоанинг мавсум давомида совринсиз қолиши ва Барселона чемпионликни ҳимоя қилгани Моуриньонинг Мадридга қайтиши ҳақидаги миш-мишларни янада кучайтирди.
Моуриньо ўз футболчилари ҳақида илиқ фикрлар билдириб, улар билан ишлашдан завқ олганини таъкидлади. Шунга қарамай, у ўз келажаги борасидаги қарорини фақат мавсум якунлангач, Эсторилга қарши ўйиндан сўнг эълон қилишини маълум қилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!