date

Паненка пенальти услуби ҳурматсизлик эмаслигини таъкидлади

Паненка пенальти услуби ҳурматсизлик эмаслигини таъкидлади

Афсонавий футболчи Антонин Паненка ўз номи билан аталадиган «паненка» услубида пенальти тепиш рақибни камситиш деган фикрга қўшилмаслигини айтди. У бу зарбани 1976 йилги Европа чемпионати финалида муваффақиятли ижро этган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Паненканинг сўзларига кўра, ўша пайтда у рақиб устидан кулиш ҳақида эмас, айнан гол уриш эҳтимоли энг юқори бўлган вариант ҳақида ўйлаган. «Бундай зарба ҳурматсизликми? Йўқ, мен бунга қўшилмайман. Европа чемпионати финалида ҳеч ким масхара қилишни ўйламайди. Мен футболни севаман ва ҳеч ким устидан кулмоқчи бўлмаганман. Менимча, бу гол уришнинг энг яхши йўли эди», — деди у Cadena SER радиосидаги El Larguero дастурида.

Шунингдек, Паненка аввалроқ Браҳим Диас нега Африка миллатлар кубоги финалида «паненка» билан гол ура олмаганини ўз қарашлари асосида изоҳлаб берганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Паненка пенальти услуби ҳурматсизлик эмаслигини таъкидлади