date

Арне Слот Ливерпулни тарк этиш ҳақида ўйламаганини айтди

Arne Slot Liverpulni tark etish haqida o‘ylamaganini aytdi

Ливерпул бош мураббийи Арне Слот жорий мавсумдаги қийинчиликлар ва мухлисларнинг норозилигига қарамай, истеъфога чиқиш ҳақида бирор марта ҳам ўйламаганини таъкидлади. Нидерландиялик мутахассис клубни бошқаришда давом этиш учун энг муносиб номзод эканлигига ишончи комил. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Жамоа чемпионлик пойгасидан чиқиб кетган бўлса-да, Ливерпул Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш арафасида турибди. Слот жамоаси яқинлашиб келаётган Астон Вилла билан баҳсда ғалаба қозонса, нуфузли турнирдаги иштирокини расман таъминлайди.

Мураббий ўз фаолиятида илк бор совринсиз мавсумни ўтказаётганини тан олди, аммо бу ҳолат уни синдирмаганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, клуб келаси мавсумда янада кучлироқ бўлади ва у ўз лойиҳасини давом эттиришга тайёр.

Танқидларга муносабат билдираркан, 47 ёшли мураббий шундай деди: "Мен 12 ёшда эмасман. 16 ёшимдан бери профессионал футболдаман ва танқидлар футболнинг бир қисми эканлигини яхши биламан. Агар бундай босимга бардош бера олмасангиз, Ливерпул каби клубда ишлай олмайсиз".

Слот шартномаси борлигини ва клуб раҳбарияти билан ўтказилган суҳбатлардан сўнг, келаси мавсумда ҳам жамоани бошқаришига ҳеч қандай шубҳа йўқлигини қўшимча қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арне Слот Ливерпулни тарк этиш ҳақида ўйламаганини айтди