date

Денис Макаров жароҳат олиб, номаълум муддатга сафдан чиқди

Денис Макаров жароҳат олиб, номаълум муддатга сафдан чиқди

Туркиянинг “Кайсериспор” клубида тўп сураётган россиялик ярим ҳимоячи Денис Макаров жароҳат сабаб бир муддат майдонга туша олмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Клуб баёнотига кўра, текширувлар давомида футболчининг ўнг сонининг юқори қисмидаги мушаклар гуруҳида енгил шикастланиш ва шиш аниқланган. Айни пайтда даволаниш жараёни давом этмоқда.

Макаров “Кайсериспор” сафида 3 февраль куни “Галатасарай”га қарши ўйинда дебют қилганди. Учрашув 0:4 ҳисобида якунланди, жамоа эса турнир жадвалида 17-ўринда бориб, лигада қолиш учун курашмоқда. Макаров аввалроқ Москванинг “Динамо” клубида ўйнаган ва жамоани эркин агент сифатида тарк этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Денис Макаров жароҳат олиб, номаълум муддатга сафдан чиқди