date

Денис Макаров жароҳат олиб, номаълум муддатга сафдан чиқди

Денис Макаров жароҳат олиб, номаълум муддатга сафдан чиқди

Туркиянинг «Кайсериспор» клубида тўп сураётган россиялик ярим ҳимоячи Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддат майдонга туша олмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Текширувлар натижасида футболчининг ўнг сонининг юқори қисмидаги ўрта мушаклар гуруҳида енгил шикаст ва шиш аниқлангани айтилди. Ҳозирда даволаниш жараёни давом этмоқда.

Макаров «Кайсериспор» сафида 3 февраль куни «Галатасарай»га қарши ўйинда илк бор майдонга тушганди. Учрашув 0:4 ҳисобида якунланган, россиялик футболчи жамоаси эса турнир жадвалида 17-ўринда бориб, лигада қолиш учун курашмоқда. Макаров аввалроқ Москванинг «Динамо» клубида ўйнаган ва жамоани эркин агент сифатида тарк этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Денис Макаров жароҳат олиб, номаълум муддатга сафдан чиқди