date

Денис Макаров «Кайсериспор»да жароҳат олиб сафдан чиқди

Денис Макаров «Кайсериспор»да жароҳат олиб сафдан чиқди

Туркиянинг «Кайсериспор» клубида тўп сураётган россиялик ярим ҳимоячи Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жамоа маълумотига кўра, текширувлар давомида футболчининг ўнг сонининг юқори қисмидаги ўрта мушаклар гуруҳида енгил шикаст ва шиш аниқланган. Ҳозирда даволаниш жараёни давом этмоқда.

Макаров «Кайсериспор» сафида 3 февраль куни «Галатасарай»га қарши учрашувда дебют қилганди. Ўйин 0:4 ҳисобида якунланган, клуб эса турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда ва лигада қолиш учун кураш олиб бораяпти. Макаров бундан аввал Москванинг «Динамо» клубида ўйнаган ва жамоани эркин агент сифатида тарк этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Денис Макаров «Кайсериспор»да жароҳат олиб сафдан чиқди