date

Наумов Моуриньога Саудия чемпионатини мос манзил деб билди

Наумов Моуриньога Саудия чемпионатини мос манзил деб билди

«Локомотив»нинг собиқ президенти Николай Наумов «Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуриньонинг кейинги фаолияти учун қайси лига маъқул бўлиши мумкинлигини айтди. У бу ҳақдаги фикрларини «Евро-Футбол.Ru» нашрига берган интервьюсида билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Наумовнинг таъкидлашича, Моуриньонинг аввалги даражадаги таъсири сезилмаяпти: у португал мутахассиси футбол ривожидан бироз ортда қолганини, бир пайтлар сирли ва кутилмаган қарорлари билан ажралиб турган мураббий ҳозир оддийроқ ва «ўртача» кўринишга келиб қолганини қайд этди.

Экспертнинг фикрича, Моуриньо учун энг қулай йўналиш Саудия Арабистони бўлиши мумкин. Наумов у ерда маошлар юқори экани, шов-шув ва можароларни яхши кўришлари, шунингдек, ёши катта номдор футболчилар билан ишлаш имконияти борлигини айтди.

Моуриньо бошқарувидаги «Бенфика» Чемпионлар лигаси 1/16 финалида Мадриднинг «Реал» жамоасига қарши майдонга тушади. Дастлабки учрашув 17 февраль куни Португалияда бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Наумов Моуриньога Саудия чемпионатини мос манзил деб билди