Жикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида фикр билдирди

«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Жикия Туркиядаги фаолияти қандай кетаётгани борасидаги саволларга жавоб берди. 32 ёшли футболчининг қисқа изоҳи «FNL s Ilyovym» телеграм-канали эълон қилган видеода пайдо бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жикиядан клубдаги аҳволи сўралганда, у ҳаммаси жойида эканини айтди. Кейинги саволда Туркияда ҳаммаси кўнгилдагидекми, деган саволга эса у жилмайган ҳолда «ҳаммаси ёқаяпти» дея жавоб қайтарди.
Жикия «Антальяспор» сафига ўтган йил ёзида қўшилганди. Шундан бери у жамоа таркибида 13 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди.
Ҳозир «Антальяспор» Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоанинг навбатдаги баҳси 13-февраль куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг