Уй-жой низоси мажбурий ижро этиш йўли билан ҳал этилди

Мажбурий ижро бюроси Шаҳрихон туман бўлими томонидан суднинг турар-жойдан кўчириш билан боғлиқ ижро ҳужжати ижроси юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди.
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманларо судининг 05.07.2025 йилдаги ижро варақасига асосан жавобгарлар Т.Э. ва бошқалар Шаҳрихон тумани, Марказ МФЙ, Бойтўпи кўчасида жойлашган уйнинг бир қисмидан кўчирилиши белгиланган.
Ижро ҳужжатига мувофиқ, қарздорларга суд қарорини ихтиёрий равишда бажариши учун қонунчиликда белгиланган муддат берилган.
Бироқ, жавобгарлар томонидан ижро ҳужжати талаби белгиланган муддатда бажарилмаганлиги сабабли давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро чоралари кўрилди.
Ижро ҳаракатлари холислар иштирокида белгиланган тартибда ўтказилди. Жамоат тартибини таъминлаш мақсадида тегишли идоралар ва мутасадди ташкилотлар жалб этилди.
Ижро ҳаракатлари натижасида суд қарори ижроси таъминланиб, фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!