Непомнящий Сафоновни ёш футболчиларга ўрнак деб атади

Россиялик мураббий Валерий Непомнящий «ПСЖ» дарвозабони Матвей Сафоновни ёш футболчилар учун ибрат сифатида кўрсатди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг таъкидлашича, Сафоновнинг Париж клубида асосий дарвозабонга айлангани қувонарли ҳолат. Непомнящий Матвей узоқ вақт ўйин амалиётисиз қолганига қарамай, таслим бўлмагани ва майдондаги ўйини билан ҳаммасини исботлаганини «RB Sport»га айтиб ўтди.
26 ёшли посбон Франция Ligue 1 жорий мавсумида тўртта учрашувда майдонга тушиб, учта гол ўтказиб юборди. Шунингдек, икки баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Чемпионлар лигасида эса у икки ўйинда қатнашиб, бир гол ўтказди.
Сафоновнинг француз гранди билан амалдаги шартномаси 2029 йил ўрталаригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг