date

Гурлан туманида яна битта ноқонуний қурилма бартараф қилинди

Гурлан туманида яна битта ноқонуний қурилма бартараф қилинди

Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд қарорларига асосан фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қурилган қурилмаларни мажбурий бузиш ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, ўтган 2025 йил ва жорий йилнинг январь ойида амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида жами 426 та ҳар хил турдаги ноқонуний қурилмалар буздирилишига эришилган.

Масалан, фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг 09.08.2025 йилдаги ижро варақасига асосан жавобгар З.И. томонидан Гурлан тумани, "Маърифат" маҳалласи ҳудудида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 60 кв.метр ер майдонида ўрнатилган енгил типдаги савдо шаҳобчаси жавобгар ҳисобидан бузиб олиниши ва ер майдонини олдинги ҳолатига келтириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Гурлан тумани бўлими иш юритувига 20.08.2025 йилда келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Бўлим давлат ижрочилари томонидан жавобгарга ноқонуний қурилмани ўз ҳисобидан бузиб олиши лозимлиги ҳақида бир неча маротаба тушунтириш ва огоҳлантиришлар берилган.

Шунга қарамасдан, жавобгар томонидан ноқонуний қурилма ихтиёрий равишда бартараф этилмаган. Шу сабабли, ушбу ноқонуний қурилма Бюро ходимлари томонидан бартараф этилиб, ижро иши жорий йилнинг 10 февраль куни амалда тамомланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Гурлан туманида яна битта ноқонуний қурилма бартараф қилинди