date

Жезуш Роналдуни навбатдаги учрашувда дам олдиради

Жезуш Роналдуни навбатдаги учрашувда дам олдиради

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг яқинлашиб келаётган ўйинда майдонга тушмаслиги сабабини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик ҳужумчи бойкотдан кейин тез орада қайтиши кутилган бўлса-да, бу сафар ҳам у таркибда бўлмайди.

Жезушнинг айтишича, жамоа тиг‘из тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилган. Мураббий шанба куни «Ал-Фатех»га қарши муҳим ўйин борлигини алоҳида таъкидлади.

Al Nassr Zone келтирган иқтибосда Жезуш: «Роналдунинг дам олиши янгилик эмас. Бу Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган ўйинларда унинг майдонга тушмай қолиши илк бор эмас», — дея қўшимча қилган.

Саудия чемпионати доирасидаги «Ал-Фатех» — «Ал-Наср» учрашуви 14-феврал, шанба куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналдуни навбатдаги учрашувда дам олдиради