date

Португалия мундиалда финалга чиқишни асосий мақсад қилди

Португалия мундиалда финалга чиқишни асосий мақсад қилди

Португалия терма жамоаси келаси ёзда жаҳон чемпионатида иштирок этади. Турнир уч мамлакат — АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline хабарига кўра, Португалия футбол федерацияси жамоа олдига катта вазифа қўйди: мундиал финалига чиқиш. Ундан олдинроқ босқичда мусобақани тарк этиш федерация томонидан муваффақиятсизлик сифатида баҳоланади.

Федерацияда Португалия 2026 йилги жаҳон чемпионатини ютишга ҳам қодир, деган ишонч бор. Жамоа сардори — Криштиану Роналду, бош мураббий эса — Роберто Мартинес.

Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионатларидаги энг яхши натижаси — 1966 йилда қўлга киритилган учинчи ўрин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Португалия мундиалда финалга чиқишни асосий мақсад қилди