Луис Энрике Кварацхелия ПСЖ учун ҳал қилувчи футболчи деди

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике жамоа вингери Хвича Кварацхелиянинг ўйинлари ва умумий ҳолати ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис Кварацхелиянинг тикланиш жараёнидан мамнунлигини айтиб, уни жамоа учун муҳим фигурага айланган футболчи сифатида таъкидлади. Энрикега кўра, клуб раҳбарияти ҳам футболчининг қайтишини шоширмасдан, режа асосида йўлга қўйган, чунки мавсумнинг иккинчи қисмида Квара ПСЖнинг асосий мақсадлари йўлида ҳал қилувчи роль ўйнаши кутилмоқда. Бу эса жамоанинг яна йирик совринлар учун курашига туртки бўлиши мумкин.
Жорий мавсумда 24 ёшли вингер барча мусобақаларда 28 учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 6 та голли узатма амалга оширди.
21-турдан сўнг ПСЖ Франция чемпионатида 51 очко билан пешқадам бўлиб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!