date

«Ал-Наср» мураббийи Роналдуга дам берилганини айтди

«Ал-Наср» мураббийи Роналдуга дам берилганини айтди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган ўйинда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эр-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс ўтказади. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада жамоага қайтиши кутилaётган бўлса-да, бу сафарги учрашувда ҳам унинг иштироки бўлмайди.

«Тақвим жуда тиғиз. Шу сабабли Роналдуга ва асосий таркибдаги айрим футболчиларга дам беришга қарор қилдик. Олдинда «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим ўйин турибди», — дея Жезушнинг сўзларини келтиради Al Nassr Zone.

Мутахассиснинг таъкидлашича, Роналдунинг дам олиши янгилик эмас: у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган баҳсларда аввал ҳам бир неча бор майдонга тушмаган.

Саудия чемпионати доирасидаги «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» мураббийи Роналдуга дам берилганини айтди