Денис Макаров жароҳат олиб, муддатга сафдан чиқди

Туркиянинг «Кайсериспор» клубида тўп сураётган россиялик ярим ҳимоячи Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қайд этилишича, тиббий текширувлар чоғида футболчининг ўнг сонининг юқори қисмидаги ўрта мушаклар гуруҳида енгил шикаст ва шиш аниқланган. Ҳозирда даволаниш жараёни давом этмоқда.
Макаров «Кайсериспор» сафидаги дебютини 3 февраль куни «Галатасарой»га қарши ўйинда ўтказганди. Учрашув 0:4 ҳисобида якунланди, россиялик футболчининг жамоаси эса турнир жадвалида 17-ўринда бориб, лигада қолиш учун кураш олиб бормоқда. Аввалроқ Макаров Москванинг «Динамо» клубида ўйнаган ва жамоани эркин агент сифатида тарк этган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг