date

«Ювентус» ҳали сотиб олмаган ҳужумчини сотмоқчи

«Ювентус» ҳали сотиб олмаган ҳужумчини сотмоқчи

Туринлик «Ювентус» 25 ёшли белгиялик ҳужумчи Луи Опендани мавсумни турнир жадвалида 10-ўриндан паст бўлмаган поғонада якунласа, мажбурий тарзда тўлиқ трансфер қилиш шарти билан таркибига қўшиб олган. Футболчининг ҳуқуқлари ҳозирча Германиянинг «РБ Лейпциг» клубига тегишли. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ҳозир «Ювентус» А Серияда 4-ўринда бормоқда ва кескин пасайиб кетиши эҳтимоли катта эмас. Шу боис клуб шартнома банди ишга тушса, Опенда учун 40,6 миллион евро тўлашига тўғри келади.

Calciomercato хабарига кўра, бош мураббий Спаллетти ҳужумчининг ўйинидан унча мамнун эмас: Опенда барча мусобақаларда 31 учрашувда атиги 2 бор гол урган. Манбага кўра, «Ювентус» ёзги трансфер ойнасида футболчини сотиб юбориш йўлини излаш эҳтимоли юқори.

Опенда аввалроқ «Ланс», «Витесс» ва «Брюгге» сафида тўп сурган. Белгия терма жамоасида эса 27 ўйинда 3 гол муаллифи ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ювентус» ҳали сотиб олмаган ҳужумчини сотмоқчи