date

Маккага кириш қоидалари 2026 йилда қаттиқлаштирилди

Маккага кириш қоидалари 2026 йилда қаттиқлаштирилди

Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги 1447 ҳижрий йил, яъни 2026 йил ҳаж мавсумига тайёргарлик доирасида Макка шаҳрига кириш ва умра ибодатларини бажариш тартибларини янгилади. Янги қоидаларга кўра, 2026 йил 13 апрелдан бошлаб Маккага кириш учун махсус рухсатнома талаб этилади. Ушбу ҳужжати бўлмаган шахслар шаҳар ҳудудига киритилмайди.

Айрим тоифалар учун енгилликлар сақлаб қолинган. Жумладан, Маккада расмий яшаш рухсатномасига эга фуқаролар, ҳаж визаси билан келган зиёратчилар ҳамда муқаддас ҳудудларда ишлаш учун электрон рухсатнома олган шахсларга чекловлар татбиқ этилмайди.

Умра визаси билан келган зиёратчилар учун мамлакатни тарк этишнинг якуний муддати 2026 йил 18 апрел этиб белгиланди. Шу санадан кейин умра рухсатномаларини бериш вақтинча тўхтатилади ва бу чеклов 31 майгача давом этади.

Бундан ташқари, 18 апрелдан кейин ҳаж визасига эга бўлмаган барча хорижий фуқароларнинг Маккага кириши ва шаҳарда бўлиши қатъий тақиқланади.

Вазирлик таъкидлашича, ушбу қоидалар ҳаж мавсумини хавфсиз, тартибли ва уюшқоқ ўтказиш учун жорий этилган бўлиб, уларга риоя қилмаганларга нисбатан қонун доирасида чоралар кўрилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Маккага кириш қоидалари 2026 йилда қаттиқлаштирилди