Денис Макаров жароҳат сабаб муддатга сафдан чиқди

Туркиянинг “Кайсериспор” клубида тўп сураётган россиялик ярим ҳимоячи Денис Макаров жароҳат олди ва ҳозирча қанча вақт майдонга туша олмаслиги номаълум. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жамоа баёнотига кўра, тиббий текширувлар Макаровнинг ўнг сонининг юқори қисмидаги мушаклар гуруҳида енгил шикастланиш ва шиш борлигини кўрсатган. Футболчи даволанишда, реабилитация жараёни давом этмоқда.
Макаров “Кайсериспор” сафида 3 февраль куни “Галатасарай”га қарши ўйинда дебют қилганди. Учрашув 0:4 ҳисобида якунланган, клуб эса турнир жадвалида 17-ўринда бориб, лигада қолиш учун курашмоқда. Аввалроқ ярим ҳимоячи Москванинг “Динамо”сида ўйнаган ва жамоани эркин агент сифатида тарк этганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг