Буффон Италия мундиалга чиқишига ишончи комил

Италия терма жамоаси мундиал йўлланмаси масаласини март ойидаги ўтиш ўйинларида ҳал қилади. Ёзда бўладиган жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳозирча кафолатланмаган ва “скуадра адзурра” учун бу жараён ёқимсиз синов бўлиб турибди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бироқ терма жамоанинг собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон бундай вазиятда ҳам ишончини йўқотмаяпти. Унинг фикрича, италияликларда кучли таркиб бор, мураббийлар штаби ўзига хос ёндашувга эга, федерация эса натижа учун барча имкониятларни ишга солмоқда.
Буффон жамоа майдонга ғалаба учун тушиши, ўйин услуби эса охир-оқибат пушаймон бўлмаслик даражасида бўлиши кераклигини таъкидлади.
Италия охирги бор жаҳон чемпиони унвонини 2006 йилда қўлга киритган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг