Денис Макаров жароҳат сабаб маълум муддатга сафдан чиқди

Туркиянинг “Кайсериспор” клубида тўп сураётган россиялик ярим ҳимоячи Денис Макаров жароҳат олди ва ҳозирча қачон майдонга қайтиши номаълум. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Текширувлар натижасида футболчининг ўнг сонининг юқори қисмидаги мушаклар гуруҳида енгил шикастланиш ҳамда шиш аниқлангани қайд этилди. Ҳозирда Макаров даволанишни давом эттирмоқда.
Макаров “Кайсериспор” сафидаги дебютини 3 февраль куни “Галатасарой”га қарши ўйинда ўтказган эди. Учрашув 0:4 ҳисобида якунланди, Макаровнинг жамоаси турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда ва лигада қолиш учун кураш олиб бормоқда. Аввалроқ ярим ҳимоячи Москванинг “Динамо” клубида ўйнаган ва жамоани эркин агент сифатида тарк этган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг