date

Жикиянинг «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида қисқа изоҳ берди

Жикиянинг «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида қисқа изоҳ берди

«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Жикия Туркиядаги клуби билан боғлиқ вазияти юзасидан фикр билдирди. 32 ёшли футболчининг сўзлари акс этган видеони «FNL s Ilyovym» телеграм-канали эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жикиядан «Антальяспор»даги ишлари қандай кетаётгани сўралганда, у ҳаммаси яхши эканини айтди. Шунингдек, у Туркиядаги шароитлардан мамнунилигини табассум билан тасдиқлади.

Жикия ўтган ёзда «Антальяспор» сафига қўшилганди. Шу вақтгача у 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол муаллифи бўлди.

Ҳозир «Антальяспор» Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоанинг навбатдаги ўйини 13 февраль куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жикиянинг «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида қисқа изоҳ берди