date

Аргентина лигасида Ди Мария симуляция айбловлари остида қолди

Аргентина лигасида Ди Мария симуляция айбловлари остида қолди

Анхел ди Мария ватанга қайтиб, Аргентина чемпионатида "Росарио Сентрал" сафида илк ижобий ўйинларни кўрсатди. Бироқ тез орада унинг атрофида салбий фон кучайди: бу сафар масала натижалардан кўра, рақиблар ва мухлисларнинг норозилиги билан боғлиқ. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Унга қарши асосий эътироз майдондаги эпизодлар билан боғланмоқда — айримлар Ди Мария тез-тез йиқилиб, қоида бузилишини бўрттириб кўрсатади, деб ҳисоблайди. Аргентина футбол форумларида "нега Ди Марияни ҳийлалари учун огоҳлантиришмайди", "у юлдуз, лекин бундай ҳаракатлар жонига тегди" ва "шундай савиядаги футболчининг пеналти сўраб олишга уриниши ачинарли" каби кескин фикрлар кўпайган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аргентина лигасида Ди Мария симуляция айбловлари остида қолди