13 феврал олтин қуймаларнинг сотув нархлари эълон қилинди

Ўзбекистон Марказий Банки 13 феврал куни ўлчовли олтин қуймаларнинг сотув нархларини эълон қилди. 1 грам олтин нархи аввалги қийматга нисбатан 14 800 сўмга пасайиб, 5 грамлик қуйма 10 260 000 сўм, 10 грамлик қуйма 20 520 000 сўм этиб белгиланди. 20 грамлик қуйма 41 041 000 сўм, 50 грамлик қуйма 102 602 000 сўм, 100 грамлик қуйма эса 205 204 000 сўм туради.
Ўзбекистон Марказий Банки томонидан ўлчовли олтин қуймаларнинг 13 февралдаги сотув нархлари эълон қилинди.
1 грам олтин нархи олдинги қийматга нисбатан 14 800 сўмга пасайган.
Ўлчовли олтин қуймаларнинг нархлари қуйидагича:
5 грам — 10 260 000 сўм.
10 грам — 20 520 000 сўм.
20 грам — 41 041 000 сўм.
50 грам — 102 602 000 сўм.
100 грам — 205 204 000 сўм.
Ўлчовли олтин қуймаларни Ўзбекистондаги барча банкларнинг офисларидан харид қилиш мумкин.
Эслатма: Банк офисига боришдан олдин олтин қуймалар мавжудлигини аниқлаштириб олиш ёдингиздан чиқмасин. Олтин нархи жадал суръатда ошиб бораётганлиги сабабли сотувларнинг ҳажми ҳам ортган. Кўплаб банк офисларида олтин қуймаларнинг тугаб қолиш эҳтимоли мавжуд.


























Изоҳлар 0
…