date

Англия ФАда Тухел билан шартнома узайтирилишида норозилар бор

Англия ФАда Тухел билан шартнома узайтирилишида норозилар бор

Англия Футбол ассоциацияси (FA) Томас Тухел билан келишувни узайтиргани ва мутахассис Англия терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишини давом эттириши расман маълум қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline хабарига кўра, FA ичидаги айрим юқори лавозимли амалдорлар бу қарордан қониқмаган. Уларнинг фикрича, германиялик мураббий бўйича якуний хулоса жаҳон чемпионатидан кейин чиқарилиши керак эди — натижа билан бирга унинг тактик қарашлари ва етакчилик фазилатлари ҳам турнир якунида тўлиқ баҳоланади.

Ассоциациядаги айримлар шартнома узайтирилишини асосан Тухелни бошқа ишга олиб кетишларидан чўчиш билан изоҳламоқда.

Аввалроқ Томас Тухел ёзда “Манчестер Юнайтед”нинг эҳтимолий номзодлари қисқа рўйхатида борлиги ҳақида ҳам гап-сўзлар тарқалган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Англия ФАда Тухел билан шартнома узайтирилишида норозилар бор