date

2025 йилда сабзавот етиштиришда қайси ҳудуд етакчи ўринда?

2025 йилда сабзавот етиштиришда қайси ҳудуд етакчи ўринда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2025 йилда мамлакат бўйича барча тоифадаги хўжаликларда жами 13,7 млн тонна сабзавот етиштирилди. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 1,2 фоизга ўсди ва умумий ҳажм яна бир поғона юқорилади.

Ҳудудлар кесимида етакчилик Андижон вилоятига тегишли бўлиб, у ерда 2 089 165 тонна сабзавот етиштирилган. Кейинги ўринларда Самарқанд вилояти (1 686 136) ҳамда Фарғона вилояти (1 616 016) қайд этилди. Шунингдек, юқори бешликни Сурхондарё вилояти (1 451 656) ва Тошкент вилояти (1 378 833) тўлдирди.

Рўйхатнинг кейинги қисмида Бухоро вилояти (1 190 463), Наманган вилояти (1 163 885), Хоразм вилояти (737 123), Қашқадарё вилояти (663 909), Жиззах вилояти (559 047), Қорақалпоғистон Республикаси (419 043), Навоий вилояти (413 048), Сирдарё вилояти (352 921) кўрсаткичлари келтирилган, Тошкент шаҳрида эса 1 557 тонна қайд этилган. Энди савол битта: 2026 йилда ҳам етакчилар шу таркибда қоладими ёки “сабзавот пойгаси”да янги рекордчилар чиқиб келадими.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » 2025 йилда сабзавот етиштиришда қайси ҳудуд етакчи ўринда?