date

Жезуш Роналду яқин ўйинни ўтказиб юборишини айтди

Жезуш Роналду яқин ўйинни ўтказиб юборишини айтди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг навбатдаги учрашувда майдонга тушмаслиги сабабини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши ўйнайди. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада майдонга қайтиши кутилётган бўлса-да, айнан шу баҳсда у таркибда бўлмайди.

«Зич тақвим туфайли Роналдога ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчига дам беришга қарор қилдик. Олдинда «Ал-Фатеҳ»га қарши жуда муҳим ўйин бор», — дея Жезушнинг сўзларини келтиради Al Nassr Zone.

Мураббий таъкидлашича, Роналдунинг дам олиши янгилик эмас: у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган учрашувларда аввал ҳам бир неча бор иштирок этмаган.

Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14 февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналду яқин ўйинни ўтказиб юборишини айтди