Упамекано «Бавария» билан янги шартномани изоҳлади

Дайо Упамеканонинг келажаги борасидаги гап-сўзларга нуқта қўйилди — «Бавария» ҳимоячи билан шартномани узайтирганини расман маълум қилди. 27 ёшли футболчи янги битимга имзо чекканидан сўнг клуб матбуотига фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Баварияда қолаётганимдан жуда хурсандман ва бу жамоа сафида ўйнашда давом этаман. Таркибимиз зўр, мураббийимиз ҳам аъло — биргаликда катта мақсадлар қўйганмиз. Ҳаётда ҳаммасини менталитет ҳал қилади: ҳар бир машғулотда жамоадошларим учун боримни бераман, ҳар ўйинда дарвозамиз дахлсиз бўлишини хоҳлайман ва «Бавария» билан имкони борича кўпроқ соврин ютишни истайман», — дея Упамеканонинг сўзларини Мюнхен клуби сайти келтирди.
Энди Упамеканонинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган.
Шанба куни «Бавария» сафарда «Вердер»га қарши майдонга тушади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!