date

Англия ФА Родри устидан интизомий айблов қўйди

Англия ФА Родри устидан интизомий айблов қўйди

Англия футбол ассосиaцияси (FA) «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родрига нисбатан айблов эълон қилди. Испаниялик футболчи АПЛда «Тоттенҳэм»га қарши баҳсдан кейин ҳакамлар ишини кескин танқид қилгани ортдан эътибор марказига тушди. Ўша учрашув 2:2 ҳисобида якунланган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

BBC хабарига кўра, Родри спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракатда айбланмоқда. Футболчи белгиланган муддат ичида FA қўйган айбловларга расмий жавоб бериши керак.

Эслатиб ўтамиз, Лондон сафарида «Манчестер Сити» 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган, бироқ якунда фақат бир очко билан кифояланган.

Ҳозирда Хосеп Гвардиола жамоаси АПЛ турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. «Сити» пешқадам «Арсенал»дан тўрт очко ортда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Англия ФА Родри устидан интизомий айблов қўйди