«Реал» Асенсиони 23 ёшга тўлиши билан табриклади

Мадриднинг «Реал» клуби жамоа ҳимоячиси Раул Асенсиони туғилган куни билан қутлади. 13 февраль, жума куни футболчи 23 ёшни қарши олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб матбуот хизмати «Туғилган кунинг билан, Раул Асенсио!» дея табрик йўллади.
Асенсио «Реал» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У «қироллик клуби»нинг асосий жамоаси сафида 73 та расмий учрашув ўтказиб, 2 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Ҳозирда «Реал» Испания Ла Лигаси турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Пешқадам «Барселона» мадридликлардан бир очко кўпроқ жамғарган.
«Реал» навбатдаги ўйинини 14 февраль куни ўз майдонида «Реал Сосьедад»га қарши ўтказади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг