date

Жезуш Роналдуни яқин ўйин олдидан дам олдиради

Жезуш Роналдуни яқин ўйин олдидан дам олдиради

"Ал-Наср" бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг нега навбатдаги учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар Лигаси доирасида "Аркадаг"га қарши ўйнайди. Португалиялик юлдуз ҳужумчининг яқин орада майдонга қайтиши кутилаётган бўлса-да, бу сафар ҳам у жамоа қайдномасидан жой олмайди.

"Жадвал жуда тиғиз. Шу сабаб Роналдо ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилдик — олдинда "Ал-Фатеҳ"га қарши жуда муҳим ўйин бор", — деди Жезуш. Мураббий сўзларини Al Nassr Zone келтирди.

Жезушнинг таъкидлашича, Роналдунинг сафардаги баҳсларда қатнашмаслиги янгилик эмас: бу Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган учрашувларни ўтказиб юбораётган илк ҳолат эмас.

Саудия чемпионати доирасидаги "Ал-Фатеҳ" — "Ал-Наср" учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналдуни яқин ўйин олдидан дам олдиради