СберДевисес: ГигаЧат интеграциялашган Салют ТВ телевизорлари савдоси кескин ошди

2026-йилнинг дастлабки тўрт ойи якунларига кўра, Сбер компаниясининг Салют ТВ операцион тизимида ишловчи телевизорлари савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 71 фоизга ўсди. СберДевисес матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу қурилмаларнинг бозордаги улуши 7 фоиздан 11 фоизга кўтарилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Пул эквивалентида ҳисоблаганда, экранли қурилмалар савдоси 54 фоизга ошган. СберДевисес мутахассисларининг таъкидлашича, бундай ўсишга фойдаланувчиларнинг маҳаллий экотизимга мослашган ечимларга бўлган қизиқиши сабаб бўлган. Шунингдек, Салют ТВ платформасининг бошқа ишлаб чиқарувчилар телевизорларига ҳам ўрнатилиши муҳим омил бўлиб хизмат қилди.
Салют ТВ тизимидаги телевизорлар савдоси умумий бозор динамикасидан сезиларли даражада ўзиб кетди: дона ҳисобида ўсиш бозор бўйича 10 фоизни ташкил этган бўлса, Сбер қурилмаларида бу кўрсаткич 71 фоизга етди. Пул тушуми бўйича эса бозор 0,7 фоизга ўсган бир пайтда, Салют ТВ қурилмалари 54 фоизлик ўсишни қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, 2025-йил ноябрь ойида Сбер овозли бошқарувга эга бўлган 7000-серияли телевизорларни тақдим этган эди. Ушбу янги моделнинг савдоси 2026-йилнинг биринчи чорагида 43 фоизга ошган. ГигаЧат сунъий интеллектининг тизимга интеграция қилиниши фойдаланувчилар учун қўшимча қулайликлар яратмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!