date

Месси ЖЧ-2026да Аргентина сафида ўйнамаслиги мумкин

Месси ЖЧ-2026да Аргентина сафида ўйнамаслиги мумкин

Лионел Месси келаси ёз бўлиб ўтадиган 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Аргентина терма жамоаси сафида майдонга тушмаслиги эҳтимоли бор. The Touchline хабарига кўра, 38 ёшли ҳужумчи мундиални ўтказиб юбориш вариантини ҳам истисно қилмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбада айтилишича, ҳаммаси футболчининг жисмоний ҳолатига боғлиқ бўлади. Месси ўзини 100 фоизга тайёр ҳис қилмаса, ҳатто 1 фоиз камлик бўлса ҳам, Жаҳон чемпионатига бормасликка қарор қилиши мумкин.

Месси MLS даражаси етарлича рақобатбардош эмас, деб ҳисоблайди ва бу мусобақага энг юқори формага чиқишни қийинлаштириши мумкинлигини тушунади. Шу сабаб у бу омилни тўлиқ жисмоний тайёргарлик билан қоплаш зарурлигини англаб турибди.

2026 йилги Жаҳон чемпионатида Аргентина амалдаги чемпион сифатида ўз унвонини ҳимоя қилади. Ўтган мундиал финалида “альбиселесте” Францияни 3:3 ҳисобидаги дурангдан кейин пенальтилар сериясида мағлуб этганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Месси ЖЧ-2026да Аргентина сафида ўйнамаслиги мумкин