date

Жикия клубини ўзгартириши мумкин: агент сабабини айтди

Жикия клубини ўзгартириши мумкин: агент сабабини айтди

Россиялик ҳимоячи, ҳозирда «Анталяспор» сафида ўйнаётган Георгий Жикиянинг келажаги борасида унинг агенти Малик Арутюнов фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Агентнинг айтишича, Жикия маош кечикаётгани туфайли норози ва шу сабаб Россия Премьер-лигаси клубларидан тушаётган вариантларни кўриб чиқмоқда. Арутюнов таъкидлашича, тўловлар ноябрдан бери кечикмоқда, қолган жиҳатларда эса футболчи Туркиядаги шароитлардан мамнун.

32 ёшли ҳимоячи «Анталяспор»га ўтган ёзда қўшилганди. У турк клуби билан икки йиллик шартнома имзолаган.

Жорий мавсум Туркия Суперлигасида Жикия 12 та учрашувда майдонга тушди. Ҳимоячи 2 та гол урди ва 3 марта сариқ карточка олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жикия клубини ўзгартириши мумкин: агент сабабини айтди