Барселона Рафинья бўйича ижобий янгиликни эълон қилди

Барселона Испания Кубогида Атлетикога 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди, бироқ жамоа энди эътиборини яқин ўйинларга қаратган. Ханс-Дитер Флик футболчиларни душанба куни бўлиб ўтадиган Жирона билан учрашувга тайёрламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Каталонияликлар учун энг қувонарли хабар — Рафиньянинг сафга қайтиши. Клуб матбуот хизмати бразилиялик вингер яна жамоа билан умумий машғулотларда иштирок этаётганини маълум қилди, бу эса унинг яқин ўйинда майдонга тушиш эҳтимолини оширади.
Ла Лиганинг Жирона — Барселона учрашуви 16-февраль, душанба куни бўлиб ўтади. Старт ҳуштаги 01:00 да (Тошкент вақти билан) янграйди.
Ҳозирда Барселона Ла Лигада пешқадамлик қилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг