«Бавария» раҳбари Упамекано билан янги келишувни изоҳлади

Жума куни «Бавария» мухлисларини ҳимоячи Дайо Упамекано билан шартнома узайтирилгани ҳақидаги хабар билан хурсанд қилди. Мюнхен клуби бош ижрочи директори Ян-Кристиан Дризен бу қарор юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Дризеннинг айтишича, Упамекано клубда топ-даражадаги футболчига айланди ва унинг «Бавария»даги фаолиятини давом эттириши жамоа учун катта қувонч. Раҳбар бу келишув клубнинг халқаро футболдаги мавқеини яна бир бор кўрсатишини, футболчининг садоқати эса спорт йўналиши ҳамда жамоа ичидаги соғлом муҳит учун кучли сигнал эканини таъкидлади.
«Бавария» навбатдаги ўйинини 14 февраль куни сафарда «Вердер»га қарши ўтказади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг